ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan

Опубликовано· 4 075
ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan

Халқаро стандартлар бўйича ментал арифметика.

Ментал арифметика, бу — шунчаки урфдаги тренд эмас. Бу бутун бошли тизимлаштирилган методика, унинг шарофати билан бола нафақат калькулятордан тезроқ ҳисоблашни ўрганади, балки унда ижодкорлик салоҳияти, таҳлил қилиш ва танқидий фикрлаш қобилияти ҳам ривожланади. У бош миянинг тўлиқ ривожланишига ёрдам бериб, ўзига ишончни мустаҳкамлаб, ҳаётнинг барча жабҳаларида муваффақиятга эришишга ундовчи хотира, диққатни жамлаш ва ижодкорлик каби фундаментал кўникмаларнинг ривожланишига кўмак беради.

ALOHA Mental Arithmetic нима ўзи?


ALOHA (Abacus Learning of Higher Arithmetic) Mental Arithmetic — 5 дан 13 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган халқаро ментал арифметика дастури бўлиб, бош миянинг ҳар икки ярим шарини бирдек ривожланишига хизмат қилади ва кўнгилочар ўйин шаклида ўтади.

Бугунги кунимизда турли ўқув марказлари томонидан фойдаланиб келинаётган ментал арифметиканинг асл концепцияси 1993 йилда ALOHA Mental Arithmetic дастурига асос солган жаноб Лоу Мун Сунг томонидан ишлаб чиқилган. Ўзига хос дастур ҳам болалар, ҳам ота-оналар ва педагоглар эътирофига сазовор бўлди.


Бугунги кунда ALOHA Mental Arithmetic патентланган дастури бўйича дунёнинг 37 мамлакати, жумладан АҚШ, Канада, Мексика, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Испания, Ҳиндистон, Хитой, Малайзия ва бошқа давлатларда жойлашган 4000 дан зиёд марказларда 4 миллиондан ортиқ болалар муваффақиятли таҳсил олмоқда. Ўзбекистондаги халқаро ваколатхонанинг бош идораси 2016 йил кузида Тошкентда очилган бўлиб, МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ALOHA Mental Arithmetic лицензияланган мактаби бўлди.

ALOHA Mental Arithmetic дастури ҳақида қисқача

Мия — марказий асаб тизимининг муҳим ва мураккаб таркибий қисми ҳисобланади. Унинг ёрдамида фикрлаш, атроф-муҳитдан олинган маҳлумотларни баҳолаш билан боғлиқ барча жараёнлар амалга оширилади. Бош миянинг ҳар бир ярим шари алоҳида вазифаларни бажаради. Чап ярим шар изчил фикрлаш, эшитиш хотираси, ҳисоблаш кўникмалари, мантиқий мушоҳада, ўқиш ва ёзиш, ўнг ярим шар эса — кўриш хотираси, визуаллаштириш, тасаввур қилиш, ижодкорлик, концентрация, маконни мўлжал олиш каби кўникмаларга жавобгар ҳисобланади.

ALOHA Mental Arithmetic дастури таълим олиш ва бош миянинг ривожланиши учун энг мақбул давр 5 дан 13 ёшгача оралиқ экани илмий жиҳатдан асосланган чуқур тадқиқотларга асосий эътибор қаратган. Таълим ҳафтада бир марта олиб борилади, машғулотлар эса тўлиқ икки соатга чўзилади. Боланинг маънавий баркамоллиги энг муҳим омиллардан ҳисоблангани сабабли таълим стресс туйғусини келтириб чиқармайдиган интерактив кўнгилочар шаклда олиб борилади.

Тадқиқот асосида таълимнинг икки асосий йўналиши ишлаб чиқилган: 5−7 ёшли болалар учун — Tiny Tots, 8 дан 13 ёшгача болалар учун — Kids. Ушбу икки дастур бир неча босқичга ажратилган бўлиб, ҳар бир кейинги босқич мураккаброқ ҳисоб-китобларга асосланади. Tiny Tots’даги 10 та ва Kids’даги 8 даража ALOHA Mental Arithmetic марказида таҳсил олаётган ҳар бир болага ўзи учун қулай суръатда, индивидуал имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда энг яхши натижаларга эришишга ёрдам беради.

Дастурни тамомлаган болалар қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш каби амалларни осонлик билан бажара олади. Келгусида эришилган натижалар билан тўхтаб қолишни истамаганларга ALOHA Mental Arithmetic дастури фақатгина расмий ўқув марказида олиш мумкин бўлган ўзига хос билим ва кўникмаларни эгаллашни таклиф этади. Янада юқорироқ босқичларда болалар касрлар билан ишлаш, квадратларга кўпайтириш, квадрат илдизни чиқариш ҳамда барча санаб ўтилган амалларни умумлаштириб ишлашни ўрганади.

ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan’нинг афзаллиги

Ҳар бир ота-она ўз фарзанди учун таълим сифатидан тортиб, ўқув марказидаги шароит ва муҳитнинг ҳам энг яхшиси бўлишини истайди. Талабчан ота-оналар фарзанди учун айнан мос мактабни топмагунча ҳаракатдан тўхтамайди.

ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan — 5−13 ёшгача бўлган болалар учун ҳар жиҳатдан қулай интеллектуал ривожланиш маркази ҳисобланади. ALOHA Mental Arithmetic’нинг Ўзбекистондаги бош ваколатхонаси ўз вақтини қадрлайдиган ота-оналарга етиб бориш қулай, болаларга эса — хавфсиз ва машғулот хоналари ҳар жиҳатдан шинам манзилни танлашди.


Мактаб шаҳар марказида жойлашган бўлиб, кириш эшиклари махсус кодли қулф ва камера билан таъминланган. Синф хоналари ёш меъёрлари ҳисобга олиниб, экологик тоза материалдан ягона услубда ва ёқимли ранг гаммаси танланган ҳолда тайёрланган парта ва стуллар билан жиҳозланган. Ўқув кабинетларини табиий ёритиш ва вентиляциясига катта эътибор қаратилган. Ота-оналар учун фарзандини кутишда бир финжон қаҳва ичиш ёки ноутбукда ишлаб олиш мумкин бўлган шинам ва кенг дам олиш хонаси ҳам кўзда тутилган.

Таълимнинг халқаро даражада сифатли олиб борилиши қатъий назорат остига олингани — франшизанинг яна бир яққол ўзига хослигидир. ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan марказида машғулотлар фақатгина сертификатларга эга олий тоифали педагоглар томонидан олиб борилади. Марказ ўқитувчилари мунтазам ўз малакасини ошириб боради, ҳар чоракда эса халқаро вакил Тошкентга ташриф буюриб, машғулотлар қандай ўтилаётганини текширади. Жумладан, 20 январь куни халқаро ўқув марказининг тантанали очилиш маросимида Киран Мотвани хоним — дастурнинг халқаро директори ташриф буюриб, марказга оқ йўл тилади ва унинг фаолиятидан жуда мамнунлигини изҳор қилди.


ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan — таълим тўрт тилда олиб бориладиган Ўзбекистондаги ягона ментал арифметика мактаби. 7−8 кишидан иборат гуруҳларда ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида машғулотлар олиб борилади. Биринчи дарснинг ўзиданоқ болалар машғулотларда фойдаланадиган барча ўқув материаллари — Европа сифатидаги ёрқин рангли ўқув дарсликлари ва қўлда ишлаш учун абакуслар мутлақо бепул тақдим этилади.

Яна бир муҳим жиҳат — ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan маркази машғулотларига ташриф буюрувчи ҳар бир бола ўзига хос ID-кодга эга бўлиб, халқаро маълумотлар базасига рўйхатга олинади. Бу эса марказ ўқувчисига дастур иштирокчиси бўлган ҳар қандай мамлакатда ментал арифметика бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этишга имкон беради. Марказ ўқувчилари ўз кучларини халқаро даражада синаб кўриш, чемпион бўлиш ва уйга совринлар билан қайтиш имкониятига эга. Курс якунига етиб, имтиҳонлар муваффақиятли топширилганидан сўнг ўқувчилар халқаро намунадаги сертификатга эга бўлишади.


Ўқувчиларнинг танловлар, олимпиадалар ва чемпионатларда ўз кучларини синаб кўриш имконияти энг қизиқарли ва олға интилишга ундовчи омил ҳисобланади. ALOHA Mental Arithmetic ўзининг бутун дунёдаги филиаллари ўртасида мунтазам равишда халқаро мусобақалар ўтказиб туради. Бу сафар турнир 2017 йилнинг 16 июлида Малайзияда бўлиб ўтади. ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan марказининг миллий даражадаги саралаш босқичида энг яхши натижаларни қайд этган уч нафар ўқувчиси мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиш учун Малайзига бориш имкониятини қўлга киритади. Уларнинг мусобақада иштирок этиши марказнинг тўлиқ молиявий кўмаги остида ўтади.

ALOHA Mental Arithmetic — ноёб концепция ишлаб чиқарувчиларининг менталь арифметика соҳасидаги кашфиётчилари, бозорда 20 йилдан зиёд вақт, 37 мамлакат, бутун дунё бўйлаб 4000 марказ, 4000 000 ўқувчи.


ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan

Манзил: Фидокор кўчаси (собиқ Чехов кўчаси), 7
Телефон: (+99890) 168−00−46, (+99890) 168−00−47
Сайт: alohauzbekistan.uz
Facebook: fb.com/alohauzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.

Воспроизводство, копирование, тиражирование, распространение и иное использование информации с сайта Afisha.uz возможно только с предварительного письменного разрешения редакции. Пользовательское соглашение
Свидетельство регистрации электронного СМИ №0400 от 13 августа 2019 г.
Учредитель: ООО «Afisha Media»
Главный редактор: Сапаева Галина Вячеславовна
Адрес: 100007, Ташкент, ул. Паркент, 26А / Почта: info@afisha.uz
© 2005-2024 Afisha.uz
ООО «Afisha Media»