Регистрация

Кузги мактублар описание

Кузги мактублар

Драма

Постановка: Аскар Холмўминов

В ролях: А.Набиев, М.Исмоилов, Х.Тошпўлатов, С.Юнусова, Ф.Бобоёрова, Х.Хасанов, Д.Насреддинов, И.Атажанов,Н.Жумаев

Премьера: 15 декабря 2015

рейтинг (0 голосов) ваша оценка
0.0

Ёзувчи ўз ўй-хаёллари билан йўл кезиб борар экан, машинада сурон солиб ёнидан ўтиб бораётган «кўча болалар»ни кўриб, изтиробга тушади. Ёзилишини, айни ўқиб-ўрганадиган даврини ўйин-кулгуга сарф этаётган уч йигит Рамзиддин, Собир ва Фарходлар тимсолида бутун ёш авлодни, айниқса, ўз қизининг тарбияси, келажагини кўз олдига келтириб хавотирга тушади. Бир зиёли, элнинг корига яраб яшаётган инсон ва албатта жонкуяр ота сифатида қалбида кечган барча туйғуларини, насихатларини, хадикларини ўз қизига мактуб қилиб ёзишга киришади. Мактубда ўз ота-онаси, улардан кўрган тарбиясини, болалигини, аждодларимиз ва келажак хақидаги қарашларини ифода этиш асносида бугунги ёшларни, уларнинг ота-оналарини маънан уйғоқликка, тўғри яшашга чорлайди. Мактубларни битиш билан бир вақтда ўша уч йигитнинг кечмиши ифодаланган саҳна асари ҳам ёзади. Ёзилаётган пьеса сифатида Рамзиддин, Собир, Фарход ва уларнинг ота-оналари ўртасида кечадиган воқелар намоён бўлади. Муаллиф пьеса ва мактублари фарзанд тарбияси келажак учун ғоят мухим вазифа эканлигини, бунинг учун аввало ота ва оналар масъулияти ортиқлигини эслатииб, тарбия борасида қатъийликка, хушёрликка чорлайди. Маънавият, халоллик ва адолатни улуглаб, асарларини якунлайди. Ижодкор шахснинг қоғозга кўчган тафаккур тўлқинлари ва қалб тугёглари ушбу спектакль мазмунини ташкил этади.

Оставить комментарий

Пройдите регистрацию или авторизируйтесь на сайте.

© 2005-2017 Afisha.uz
Свидетельство регистрации электронного СМИ №0400
0.033
Воспроизводство, копирование, тиражирование, распространение и иное использование информации с сайта Afisha.uz возможно только с предварительного письменного разрешения редакции. Пользовательское соглашение