Спектакль

Тохир и Зухра

Тохир и Зухра
Автор
Собир Абдулла
Режиссер
Аҳад Фармонов
Актеры
У. Шодмонов, Г. Саидова, М. Ортиқова, З. Умирова, Т. Бекназаров, О.Йўлдошев, Х. Ортиқов, М. Азизов, А. Бекчанов, Қ. Умиров

Описание

Ўзбек халқи эртаги «Тоҳир ва Зуҳра» асосида яратилган ушбу мусиқали драма либреттосининг муаллифи Ўзбекистон халқ шоир Собир Абдулла, композитор Ўзбекистон халқ артисти Тўхтасин Жалилов бўлиб, ушбу асар ўтган асрда театрнинг тамал тошини қўйган, ўнлаб улкан актёрлар айнан шу спектакль туфайли халққа танилгани санъат йилномаларида эътироф этилган. Чунки, «Тоҳир ва Зуҳра»да азалий мавзу-муҳаббат, юрт қайғуси, инсоний туйғуларнинг олтин силсиласи мужассам топган бўлиб, бу муаммо ҳамма замон ва ҳамма халқлар учун ўз қийматини йўқотмаган.

Ўзбек халқининг фарзанд ташвиши билан яшаш, ўзига муносиб меросхўр қолдириш, эл-юрт назарида бўлиш, улусга шафқат қилиш каби давлат тутуми айнан ана шу асарда мавжуд бўлгани учун ҳам театр бугунги кун учун ўта зарур жиҳатлар борлигини назарда тутган ҳолда ушбу спектакль саҳналаштирилди.

Мазкур мусиқали драма ўтган асрнинг 40-йилларидан эътиборан мусиқали драма театри актёрлари учун маҳорат мактаби, қиёссиз хазина қўшиқлар-ария, дуэт, трио, квартет ва хор жамоаси билан куйланадиган номерлари орқали ўзбек томошабинларининг мусиқий дидини шакллантириб келаётганлиги билан инчунин жуда эътиборлидир. Истиқлол даврида бу спектаклнинг тайёрланиши айрича аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Воспроизводство, копирование, тиражирование, распространение и иное использование информации с сайта Afisha.uz возможно только с предварительного письменного разрешения редакции. Пользовательское соглашение
Свидетельство регистрации электронного СМИ №0400 от 13 августа 2019 г.
Учредитель: ООО «Afisha Media»
Главный редактор: Сапаева Галина Вячеславовна
Адрес: 100007, Ташкент, ул. Паркент, 26А / Почта: info@afisha.uz
© 2005-2024 Afisha.uz
ООО «Afisha Media»