Регистрация

Сарвикомат Дилбарим описание

Сарвикомат Дилбарим

Автор: Чингиз Айтматов

Постановка: Мирза Азизов

рейтинг (0 голосов) ваша оценка
0.0

Қирғизистоннинг буюк ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг «Сарвиқомат дилбарим» қиссаси жаҳоннинг 200 га яқин тилларига таржима қилинган. Бу роман ўтган асрнинг 70 йилларидан буён ўзбек тилида қайта ва қайта нашр қилинган. Шунингдек, бу қисса асосидаги спектакллар республиканинг ўнлаб театрларида, шу жумладан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ҳам чорак кам ХХ асрда ажойиб спектакль саҳналаштирилган ва кўп йиллар давомида театр репертуарида мавжуд бўлган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзияевнинг «Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида унинг «Сарвиқомат дилбарим» қиссаси асосидаги спектакли янги таҳрирда саҳналаштирилди.
Аввалги спектакллардан фарқли ўлароқ мазкур асарга буюк ёзувчи Чингиз Айтматов тимсоли киритилган бўлиб, муаллиф отамакон Қирғизистонни қанчалик меҳру муҳаббат билан севиши, у она Ватанининг юксак тоғлари, кенг овуллари, ўтлоқларини жон қадар суйиши ҳақида ҳаяжон ила гапириб, қирғиз халқ қўшиғини хиргойи қилади. Спектаклдаги барча персонажлар, уларни ижро этган актёрлар қўшиққа жўровоз бўлишади ва спектаклни томоша қилаётган ўзбек томошабинлари ҳам ўрнидан туриб, буюк ёзувчи, оламшумул адиб, қирғиз ва ўзбек халқларининг бирдай қадрли ёзувчиси Чингиз Айтматовга жўр бўладилар.

Оставить комментарий

Пройдите регистрацию или авторизируйтесь на сайте.

© 2005-2020 Afisha.uz
ООО «Afisha Media»
0.02
Воспроизводство, копирование, тиражирование, распространение и иное использование информации с сайта Afisha.uz возможно только с предварительного письменного разрешения редакции. Пользовательское соглашение

Свидетельство регистрации электронного СМИ №0400 от 24 мая 2007 г.
Учредитель: ООО «Afisha Media»
Главный редактор: Сапаева Галина Вячеславовна
Адрес: 100007, Ташкент, ул. Паркент, 26А / Почта: info@afisha.uz

18+